"Сўғдиёна" Туркияда Озарбайжон клубига ютқазди

Narzulla Saydullayev
17 янв 2024
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Туркиядаги йиғин доирасидаги илк назорат учрашувини Озарбайжоннинг "Сумгаит" клубига қарши ўтказди.

Учрашувда Иван Бошкович бошчилигидаги жамоа 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жиззахликлар сафида ягона голни Самандар Мавлонқулов пенальтидан урди.

"Сўғдиёна" - "Сумгаит" (Озарбайжон) 1:3
Голлар
: Самандар Мавлонқулов (пенальти) - Исах Сулиман, Ровлан Мурадов, Камрон Қулиев.



Тўлиқ ўйинни қуйида томоша қилиш мумкин



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia