

Бу ҳақда "Opta Analyst" хабар бермоқда.
Ҳозирги ҳолатга кўра, "Арсенал"нинг чемпион бўлиш имконияти 87,26% деб баҳоланмоқда. "Манчестер Сити"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли эса 12,74% га тенг. Қайд этиш жоизки, 32-тургача лондонликларнинг имконияти анча юқори — 97,7% эди.
Бундай кескин ўзгаришга 32-тур натижалари сабаб бўлди. Микель Артета шогирдлари кутилмаганда "Борнмут"га имкониятни бой беришди (1:2). Хосеп Гвардиола жамоаси эса сафарда "Челси"ни тор-мор этди (3:0).
Айни дамда "Арсенал" 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Сити" 64 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, бироқ "шаҳарликлар"да битта захира ўйини мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда ушбу икки жамоа ўзаро тўқнашув келишади. Чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган ушбу супербаҳс 19 апрель куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.



