Чемпионлик учун кураш: "Сити" ва "Арсенал" яна кимларга қарши ўйнайди?

Aslanov Jasurbek
12 апр 2026, 23:36
Англия Премьер-лигасининг 32-турида "Челси" устидан қозонилган йирик ғалабадан (3:0) сўнг, "Манчестер Сити" пешқадам "Арсенал" билан орадаги фарқни 6 очкогача қисқартирди.

Қайд этиш жоизки, Хосеп Гвардиола шогирдлари ихтиёрида "канонирлар"га қараганда битта захира ўйини мавжуд.

Мавсум якунига 6 тур қолганда, ҳар икки жамоани олдинда кутиб турган ўйинлар тақвими билан танишинг:

📅 "Манчестер Сити"нинг қолган ўйинлари:

19 апрель: "Арсенал" (уйда)

22 апрель: "Бёрнли" (сафарда)

4 май: "Эвертон" (уйда)

9 май: "Брентфорд" (сафарда)

17 май: "Борнмут" (уйда)

24 май: "Астон Вилла" (сафарда)

Шунингдек, "Кристал Пэлас" билан қолдирилган баҳс санаси кейинроқ эълон қилинади.

📅 "Арсенал"нинг қолган ўйинлари:

19 апрель: "Манчестер Сити" (сафарда)

25 апрель: "Ньюкасл Юнайтед" (уйда)

2 май: "Фулхэм" (сафарда)

10 май: "Вест Хэм Юнайтед" (уйда)

17 май: "Бёрнли" (сафарда)

24 май: "Кристал Пэлас" (уйда)

Шубҳасиз, 19 апрель куни бўлиб ўтадиган ўзаро тўқнашув жорий мавсумдаги чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи энг муҳим баҳс бўлиши кутилмоқда. Агар "шаҳарликлар" ушбу ўйинда ва қолдирилган баҳсда ғалаба қозонишса, очколар бўйича Лондон клубига етиб олишлари мумкин. Микель Артета жамоаси эса ўз тарихида янги саҳифа очиш учун ушбу босимга бардош бериши керак.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com