UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22

“Сўғдиёна” олий лигада 585-ўйин арафасида Янгиликлар

“Сўғдиёна” олий лигада 585-ўйин арафасида

Олий лиганинг 21-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Бу баҳс “Сўғдиёна” нинг олий лигадаги 585 ўйини бўлади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 6-турида “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда жамоа сардори Санжар Рашидов  ўйиннинг 27 дақиқасида  стандарт вазиятдан гол киритган эди. Учрашувнинг 52 дақиқасида ҳакам томонидан пенальтидан Шукурали Пўлатов самарали фойдаланди  ва натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунига етганди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Обод” ни сафарда енган бўлса, “Қизилқум” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 3:3 ҳисобида ўйин якунида етган. “Қизилқум” 25 очко билан турнир жадвалида  11-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 21 очко билан 13-ўриндан жой олган.


ЎЙИНИ В.КОВАЛЕНКО БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна”(Жиззах)-“Қизилқум”(Навоий) ўйинини В. Коваленко бошқаради. Унга қанотларда А. Снетков (Тошкент вил)ва С. Еремеевлар(Тошкент) ёрдам  беради. Заҳирадаги ҳакам Р. Абдувоҳидов(Қарши). Тасодифни қарангки,биринчи даврада айнан ушбу икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршиликни айнан В. Коваленко бошқарган.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум”  клублари олий лигада шу кунгача 27 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” ҳисобида 14 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Қизилқум” томонида:  -11:11. “Сўғдиёна” 27, “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 48 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Қизилқум”нинг энг йирик муваффақияти ҳам  4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

01.07.2016 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:1
02.08.2015 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 4:1

07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1

19.08.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1

10.05.2008 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:0
03.05.2004 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
22.06.2002 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:2
01.10.2001 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
01.07.2000 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 13 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Қизилқум”  ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 15 сентябрь куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 16 сентябрь куни 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.

“Сўғдиёна” сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 11 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика