“Сўғдиёна”: Ҳакамлар билан учрaшув бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
15 фев 2018
Бугун 15 февраль куни жамоа истиқомат қилаётган “Гранд Атлас” меҳмонхонасининг конференция залида ЎФА ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлиб ўтди.

ЎФА қўмитаси вакили Попов Александр Владимирович жамоа футболчиларига ҳакамлик соҳасидаги бир қатор янгиликлар билан таништирди. Ушрашув давомида футболчиларга мониторда жаҳон футболидаги тортишувли вазиятлар ҳақида видео роликларлар намойиш этилди. Футболчиларга бундай вазиятларда ҳакамлар қандай қарор қабул қилишлари ҳақида тушунтирилди.

Шундан сўнг,футболчилар билан суҳбат қилинди ва улар бевосита ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишдилар.

Шу ўринда, Супер лига баҳсларида ҳакамлик борасида тубдан фарқ қилинади. Эндиликда ҳакамлар ўйин давомида майда фолларга этибор қилмай футболчиларга курашиш учун имкониятлар яратилиши ҳақида  ҳам айтиб ўтилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати