"Сочи" президенти: "Бизнинг ўрнимизда бошқа клуб бўлганида ҳам ўйиннинг кўчирилишига қарши чиқарди"

Mirjalol Normatov
21 июн 2020
"Сочи" клуби эгаси ва президенти Борис Ротенберг РПЛ 23-тури доирасида "Ростов" болакайлари устидан 10:1 ҳисобида ғалабага эришилган ғалаба ҳақида гапирди.

"10 кун олдин илк ҳолат кузатилган бўлса, унда нима учун касалликка чалинганларни алоҳида сақлашмади. Ҳеч ким бундан кафолатланмаган, аммо бу муаммо бизда ҳам пайдо бўлиши мумкин эди. Менимча, бизнинг ўрнимизда бошқа клуб бўлганида ҳам ўйиннинг кўчирилишига қарши чиқарди. Агарда биз бунга розилик берганимизда тартибсизлик бошланарди.

Агарда ўйинни мавсумнинг охирига кўчирганимизда, у пайтда таркибимизда жароҳатланган футболчилар кўпайиб кетган бўларди. Ундан ташқари, турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Шу сабабли машғулот тизимининг ҳам бузилишини истамасдим. "Сочи"нинг рақиби сифатида ёш болаларнинг келгани ва ўйинда шармандали ҳисоб қайд этилгани эса кулгили эмас", - деди Ротенберг.

Ушбу учрашувда бўлиб ўтган воқеалар сабабли Россияда мухлислар "Сочи" клуби ишчиларини масхарабозларга тенглаштиришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ТАСС