UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   5 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

Собит Синдаров “Бухоро”ни нега тарк этди? Янгиликлар

Собит Синдаров “Бухоро”ни нега тарк этди?

“Машъал” давралар оралиғидан унумли фойдаланган ҳолда таркибга “Бухоро”да ўйнаган Собит Синдаровни қўшиб олди.

Шундан кейин биз футболчи билан боғланиб, янги жамоаси борасидаги фикрларига қулоқ тутдик.

“Бухоро”ни тарк этиши борасида

- Бу жамоани тарк этишимга бош мураббий билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Менга ишонч билдираётган ва муносабатларимиз кўнгилдагидек эди. Кетишимга асосий сабаб шуки, клуб директори  билан келишмовчилик бўлди. У берган ваъдасини устидан чиққани йўқ. Шу сабаб “Бухоро”ни тарк этдим. 

У ердаги фаолияти тўғрисида

- Ҳаммаси яхши эди. Мени барчаси тўлақонли қониқтираётганди. Юқорида айтганимдек, клуб директорининг лафзидан чиқмагани сабабли, жамоани алмаштиришга қарор қилдим. 

“Машъал”га ўтиши борасида

- Муборакликлар менг икки йилдан бери таклиф билан чиқаётганди. Натижада, Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бўлишига қарамай, мен “Машъал” билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Аниқроғи, клуб билан  мавсум якунига қадар шартномага имзо чекдим. 

Суперлигага чиқиш имконияти хусусида

- Бизда бу борада яхши имконият бор. Олдимизда турган ўйинларда ижобий натижалар кўрсатиш, керакли очколарни жамғарган ҳолда жамоани  элитага қайтаришни режалаштирганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика