

"Реал" ҳужумчиси биринчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада гол урди, ваҳоланки бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро бўлимга атиги уч дақиқа вақт қўшган эди.
"Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақт – бу субъектив масала. Бироқ, менинг фикримча, у (Монтеро) Гонсалонинг голи билан якунланган бурчак зарбаси ижро этилишига йўл қўймаслиги керак эди", — деди Итурральде Гонсалес.



