

"Биз шартномани узайтиришга яқинмиз. Тез орада расмий хабар чиқади", – деди футболчи.
Англиялик футболчи ва Рим клуби ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
33 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



