Симоне Индзаги: "Ал-Ҳилол" — мен ҳурмат қилган клуб"
05 июн 12:29
Янгиликлар
Симоне Индзаги: "Ал-Ҳилол" — мен ҳурмат қилган клуб"
Собиқ "Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол" клуби бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Энг аввало, бу янги тажрибани бошлашимдан жуда хурсандман. Ҳар доим хорижда мураббийлик қилишни орзу қилардим. "Ал-Ҳилол" — менинг мураббийлик фаолиятимдаги муҳим имкониятлардан бири. Бу клуб менга бегона эмас, чунки араб футболига анча вақтдан бери қизиқиб келаман. Саудия Арабистонида ҳам "Лацио", ҳам "Интер" билан кўп бор ўйнаганмиз, шу боис бу чемпионатни яхши биламан.
"Ал-Ҳилол"ни эса алоҳида ҳурмат билан кузатиб борганман. Айниқса, таркибида мен "Лацио"да ишлаган пайтимдаги шогирдим Сергей Милинкович-Савич бор. У билан яна бир жамоада бирлашганимдан бахтиёрман",- дейди Инзаги клуб матбуот хизматига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар