Сигурдарсондан сўнг "Ростов"нинг яна бир ҳужумчиси жамоани тарк этадиган бўлди

Alisher
27 янв 2020
"Ростов" ҳужумчиси Видар Кьяртанссон фаолиятини Туркиянинг "Ени Малатьяспор" жамоасида давом эттиради.

"Ростов" ва "Ени Малатьяспор" клублари ҳужумчининг ижараси борасида келишиб олишди.

Исландиялик форвард мавсумнинг қолган қисмини Туркия Суперлигасида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ростов"нинг яна бир исландиялик ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон ижара асосида Кипрнинг АПОЭЛ клубига ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/rostovfc