Шукур Жумабоев: “Қизилқум” — юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа”
16 авг 2016 17:31
Янгиликлар
Шукур Жумабоев: “Қизилқум” — юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа”
Олий лига ўн саккизинчи турдан ўрин олган “Олмалиқ” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (2:3) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шукур Жумабоевнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Сафарда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, — дейди Шукур Жумабоев. — Меҳмонда “Олмалиқ”ни осонликча енгганимиз йўқ, албатта. Навоийда тобора кучли жамоа шаклланмоқда. Таркибимизда тажрибали ўйинчиларнинг кўплиги эвазига навбатдаги очколарни қўлга киритдик. “Қизилқум” — юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа, деб бемалол айта оламан. Бошланғич таркибда ёки захирадан ўйинга қўшиламанми, бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Асосийси, жамоамнинг ютуғи учун ҳисса қўшсам дейман. Мақсадимиз эса ҳар бир ўйинни ҳужумкор руҳда ўтказиб, ўз мухлисларимизга қувонч ҳадя этишдир.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар