"Штутгарт" ҳимоячиси: "ЖЧга бориш учун дарвозабон бўлишга ҳам тайёрман"
18 мар 2018 12:00
Янгиликлар
"Штутгарт" ҳимоячиси: "ЖЧга бориш учун дарвозабон бўлишга ҳам тайёрман"
"Штутгарт"нинг франциялик ҳимоячиси Бенжамен Павар Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашмоқчи.
"Агарда керак бўлса ЖЧга бориш учун Франция термаси дарвозабони бўлишга ҳам тайёрман. Тўғрисини айтсам, 23 кишилик таркибда қайд этилишимга ишонмайман. ЖЧда ўйнаш нималигини биласизми? Футболчига бундан ортиқ бахт йўқ", - деди Павар.
Маълумот учун, Франция терма жамоасида Уго Льорис, Альфонс Ареола ва Стив Манданда каби каби дарвозабонлар бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар