

Манба берган хабарга кўра, 20 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо якуний қарорни "қироллик клуби" қабул қилади. Агар "Реал" футболчини сотиб олишни истамаса, бошқа жамоалар уни қўлга киритишлари мумкин. АПЛ грандлари ёш футболчининг трансферига 60-70 миллион евро сарфлашга тайёр. Аммо "Штутгарт"нинг ўзи футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи.
Андрес Мадрид клубини 2025 йилнинг ёзида тарк этганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



