Шота Арвеладзе "Instagram" орқали "Пахтакор"нинг муҳим бўлагига мурожаат қилди
22 май 2019 01:59
Янгиликлар
Шота Арвеладзе "Instagram" орқали "Пахтакор"нинг муҳим бўлагига мурожаат қилди
"Кечаги натижадан жуда хафамиз. Лекин мен қўл остимдаги жамоа билан фахрланаман. Осиё Чемпионлар лигасидаги мазкур иштирокимиз ёмон ўтмади. Жуда қийин гуруҳда бўлганимизга қарамасдан биринчи кунданоқ қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. Ўйлашимча, биз бунданда кўпроғига лойиқ эдик. Буёғига янада кўпроқ ишлаб, ўсиш ва ривожланишга эришмоқчимиз. Кўрамиз, қаергача бора оларканмиз. "Пахтакор"нинг энг муҳим бўлаги бўлган 12-футболчимиз, яъни мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек, клубдаги барча персонал, ходимлар ва футболчиларга қилинган катта ҳажмдаги иш учун ташаккур. Менимча, ОЧЛ-2019даги иштирокимиз ўзгача ва фантастик руҳда ўтди", - дейилади Шота Арвеладзенинг "Instagram"даги саҳифасида ёзиб қолдирилган изоҳида.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар