UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  1 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  2 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  13 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  14 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  3 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  8 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0

Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади" Янгиликлар

Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"

"Локомотив" футболчиси Олег Зотеев сайтимизга интервью берди.


– Собиқ жамоангизга қайтганингиз билан табриклаймиз. Бошқа таклифлар бормиди?
– Қайтганимдан хурсандман. "Локомотив"нинг чемпион бўлган таркиби қайта шаклланаётганидан хурсанд бўлдим.

– Тайёргарлик жараёни қандай ўтмоқда?
– Йиғинни Тошкентда бошладик. 28-январга қадар шу ерда бўламиз. Сўнгра Туркияда назорат ўйинларида иштирок этамиз.

– Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Сизлар эса ўзаро ўйинга кўпроқ урғу қаратаётгандек таассурот қолдирдингизлар.
– Мураббийнинг ўз режалари бор. Бу исботини топган. Бунинг тўғри ёки нотўғрилигини мавсум давомида билиб оламиз.

– Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
–Бу йил "жанг" бўлади деб ўйлайман, лекин ҳамма жамоанинг даражаси деярли бир хил. Тўғри, бир-икки клуб нисбатан кучли бўлиши мумкин, қолган жамоалар эса, менимча, бир хил даражада. Чемпионат қизиқарли ўтади.

– Жаҳон чемпионати қуръасига муносабатингиз қандай, Ўзбекистон гуруҳдан чиқа оладими?

– Бу мундиалга қандай тайёргарликка боғлиқ. Терма жамоа май ойида йиғилар экан. Жароҳатлар кам бўлиши керак. Бизда гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд деб ўйлайман. Футболчилар яхши савияда ўйнашмоқда.

– Демак, номлар фақат қоғозда.
– Бир ҳақиқатни айтишим керак, гуруҳдаги рақиблар бизни менсимасдан майдонга чиқади. Чунки биз дебютантмиз, шу боис бизга қарши катта тайёргарлик кўришмайди. Бу жараён бошимиздан ўтган. Ҳар томонлама тайёргарликсиз майдонда яхши ўйин намойиш этиш қийин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 янв 11:31:51
Азим Исмаилов
Хали зотеев еки бошка Футболчимиз Жчда уйнамаган менсимайди деган гап нотугри чунки жч 4йилда 1 марта утказилади жч бошка даража
   
11 янв 08:58:10
Чи Гап
Илохим менсимай чиксин ракибни кутини варата килсин шунда бизни боллар
   
11 янв 08:57:16
Botirjon Meyliyev 17
o’zimiz ham Kongo ni ja mensib yubormayabmizda (agar Kongo chiqa ) Afriks jamoalari juda yopiq o’ynaydi bizni TJ bunaqa jamoalarga qarshi juda qiynaladida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика