Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"

Абдулвосит Бектемиров
8 янв 2026, 08:58
"Пахтакор"нинг янги аъзоси Шерзод Насруллаев янги мавсумга тайёргарлик ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Пахтакор"даги йигитлар билан терма жамоадан танишмиз. Шунинг учун "Пахтакор"га келдим. "Насаф"да барча совринларни қўлга киритдик. Орзу қилиб кутилган чемпионлик қўлга киритилганидан сўнг фаолиятимдаги янги босқични бошлашга қарор қилдим. Машғулотларни яхши бошлаб олдик. Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим", - деди Шерзод Насруллаев.

- "Пахтакор"дан ташқари хориждан таклифлар бўлдими?

- Таклифлар бор эди, аммо "Пахтакор" билан келишиб бўлган эдим. Шу сабабли уларга жиддий эътибор қаратмадим. Яхши таклиф ҳам бўлмади, агар яхши таклиф бўлганида ўйлаб кўрар эдим.

- Қайси клуб ёки чемпионатдан таклиф бўлди?

- Ўтган мавсум Эрондан таклиф келганди. Мисрдан ҳам таклиф бўлди, аммо улар кеч таклиф юборишди.

- ЖЧдаги рақибларимиз билиб олдик. Колумбия, Португалия ва саралашдаги бир жамоа билан гуруҳ босқичида тўқнаш келамиз. Рақибларимиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Мени хурсанд қилган жиҳат, Роналдуга қарши ўйнашимиз. Ёшлигимиздан Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди. Энди Жаҳон чемпионатида унга қарши майдонга тушамиз.



Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Championat.asia