

"Бугун йиғилдик. 17 январга қадар ўз қароргоҳимизда бўламиз. Кейин эса Анталияга йўл оламиз, у ерда бир ойлик йиғин ўтказишни режалаштирдик. Орада беш кунлик танаффус билан. Йиғиннинг биринчи қисмида уч назорат ўйинида иштирок этамиз. Жамоа ҳали тўлиқ йиғилиб улгурмади. Легионерларимиз энди сафимизга қўшилади", - деди Камолиддин Тожиев йиғин ҳақида.
- Игорь Сергеевнинг ўрнини ким билан тўлдирмоқчисизлар?
- Игорь катта йўқотиш. Унинг ўрнига бир нечта ўйинчилар билан музокара олиб боряпмиз. Яна бошқа позицияларни ҳам кучайтириш ниятидамиз.
- Насруллаев ва Бозоров "Пахтакор"нинг ҳозирги вақтга қадар асосий трансфери бўлди. Таркиб ўзи қанчалик шакллантириб бўлинди ёки яна футболчилар харид қилинадими?
- Яна иккита ҳужумчи олсак, таркибимиз 90 фоизга тайёр бўлади.
- ЖЧ сабабли жорий мавсумда Суперлига тақвими анча зич бўлиши кутилмоқда. Масалан, гап-сўзларга қараганда апрель ойида 6та тур ўтказилиши мумкин экан. Ушбу жиҳат жамоаларга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин? Жароҳатлар кўпайиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир бўлмайдими?
- Март ва Апрелда 5-6та ўйин бўлар экан. Шу сабабли биз тенг кучга эга иккита таркиб йиғишга ҳаракат қиламиз. Жароҳатлар бўлиши аниқ.
- Ҳожиакбар Алижонов ҳақида ҳам кўп гап-сўзлар бўлди? Алижонов "Пахтакор"да қоладиган бўлдими?
- Алижонов жамоа етакчиси. Уни жамоада қолди десак бўлади.




