Жейми Милнер рекорд қўйди

Mirjalol Normatov
11 янв 2026, 07:35
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер АПЛда 25 йилдан буён ўйнаётган илк футболчига айланди.

40 ёшли хавбек АПЛда 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Ўша йили у "Лидс" таркибида 6 ўйинда иштирок этган.

2025 календарь йилида Милнер "Брайтон" таркибида АПЛнинг 11 ўйинида қатнашди. 2026 йили у жамоаси таркибида "Бёрнли" ҳамда "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда майдонга тушди.

У фаолияти давомида "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Унинг жамоаси билан келишуви 2026 йил ёзида якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OptaJoe