UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Осимхеннинг нархи эълон қилинди   3 09:48Тимур Кападзе Тошкентдаги йиғинга 23 нафар футболчини жалб қилди. Рўйхатда Про-лига клуби вакиллари ҳам бор  1 09:47Барезини ўзига кумир деб билган Мустафо Белялов пайғамбар ёшида!  0 09:37Ўзбекистон U16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғилади. Таркибда 6та клуб вакиллари бор  1 09:33“Интер” яна бир трансферни ҳал қилди   1 09:30Бундеслига. "Вердер" - "Айнтрахт Франкфурт" 0:3  0 09:25Португалия чемпионати. "Фамаликау" - "Порту" 2:1  0 09:18Фаулер: “Манчестер Сити” — ЕЧЛ финалига чиқишгa асосий даъвогар   2 08:59Касильяс “Реал”дан кетгандан сўнг қаерда ўйнашни хоҳлаганини маълум қилди   4 08:47“Атлетико” футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин   1 08:33“Реал”га ПСЖ футболчиси керак   1 08:18Педро келажаги борасида бир қарорга келди   2 07:55“Наполи” МЮнинг 80 млн евролик таклифини рад этди   5 05:24Olamsport: Холифилд ёш болалар билан жанг қилмоқчи эмас, UFC рейтингида 9 та ўзгариш кузатилди ва бошқа хабарлар  0 04:31"Ди Стефано ва Роналду" — "Реал" тарихидаги энг яхши футболчилар  7

Шомуродовнинг агенти "Штутгарт" 10 млн евро таклиф қилгани, ЦСКА ва бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳамда "Ростов" у учун қанча тўлагани ҳақида гапирди Янгиликлар

Шомуродовнинг агенти "Штутгарт" 10 млн евро таклиф қилгани, ЦСКА ва бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳамда "Ростов" у учун қанча тўлагани ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов ўйинчининг Европа топ-клубларига кетиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

"Transfermarkt"да унинг "Ростов"га ўтган суммаси 750 минг евро деб кўрсатилган. Бу нотўғри: "Ростов" Элдор учун анча камроқ тўлаган.
Ҳозир у энг яхши тўпурар, яқиндагина шартномасини узайтирди, шу сабаб ҳам энди нарх бошқача бўлиши керак. Ўзи умуман ўйинчининг нархи бу - унга таклиф қилинаётган сумма.

"Штутгарт" 10 млн евро атрофида таклиф қилган. ЦСКА ҳам шунга ўхшаш таклиф билан чиққан. Якуний қарорни эса "Ростов" қабул қилиши лозим. Бу масалага қишда қайтишга келишиб олганмиз, биз аллақачон шунга ўхшаш рақамлар бўйича яна бошқа таклифлар ҳам бор.

Лекин, кўриб турибманки "Ростов" қишда уни сотиши қийин масала, бу ерда уларнинг позицияси аниқ. Ўзбекистонда бўлдим ва Элдор ҳамда унинг оиласи билан гаплашдим.

Агар клуб топ-лигалардан муносиб таклифлар олса, ёзда бу масалага яна қайтамиз. Шомуродовнинг "Ростов" билан шартномасида бу борада келишиб олганмиз", - деди Мўминов.

Рейтинг: +178   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг