

"OptaJose" маълумотига кўра, Шомуродовнинг Конго ДРга қарши учрашувда (1:3) урган голи турнирдаги энг паст xG (кутилаётган гол) кўрсаткичига эга гол сифатида қайд этилди.
Ушбу вазиятда гол урилиш эҳтимоли атиги 0,013 xG бўлган. Шунга қарамай, ўзбекистонлик ҳужумчи мураккаб вазиятдан унумли фойдаланиб, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг энг кутилмаган голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, бу Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк иштироки бўлди. Жамоа гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда мағлуб бўлиб, мусобақани ўз гуруҳида сўнгги ўринда якунлади.



