

"U-23 Осиё кубогида Жанубий Кореяга қарши ўйинимизни Фабио Каннаваро стадиондан томоша қилди. Бу бизни ҳаяжонлантирди. Ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва мен гол урдим. Мусобақадан сўнг Туркиядаги клуб йиғинига борганимда, терма жамоа маъмури қўнғироқ қилиб, Дубайга етиб келишим кераклигини айтди. Жуда хурсанд бўлиб, дарҳол оиламга хабар бердим. Дубайда Каннаваро қўл остида машғулотлар ўтказдим. У инсон сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам жуда яхши мутахассис. Унинг машғулотлари ва кўрсатмалари менга катта тажриба берди", деди 19 ёшли футболчи.
Тўлиқ интервьюни YouTube саҳифамизда томоша қилинг:


