UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  43 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  23 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  3 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  12 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз асосини 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ташкил этади" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз асосини 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ташкил этади"

Фарғонада бўлиб ўтган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг финал учрашувидан сўнг "Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов сайтимизга интервью берди.

"Ушбу мусобақада иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Ўтган мавсумда ҳам ёш таркибимиз билан ушбу мусобақада қатнашгандик. Жамоамиз ҳақида айтадиган бўлсам, асосан 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар таркибнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, ҳозирда 5-6 нафар тажрибали футболчини ҳам таркибимизга жалб этдик.

Ўтган мавсум Биринчи лигада ўйнадик ва якунда Про лига йўлланмасини қўлга киритдик. "Ҳоким кубоги" нуфузли турнир, ушбу мусобақада 2-ўринни жамоамизнинг ёш йигитларига мотивация бўлади. Ташкилотчиларга раҳмат, барча ўйинлар профессионал даражада ўтказилди. 

Бугунги финал учрашуви якунида ташкил этилган тақдирлаш маросимида жамоамизнинг ёш футболчиларига бир қатор эсдалик совғалари топширилди. Биз ушбу мусобақада иштирок этганимиздан хурсандмиз", – деди "Андижон SGS” бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика