

"Бунёдкор" сафига қайтганимдан хурсандман. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Насиб қилса, буларнинг барчасига эришишга ҳаракат қиламиз.
Таклифни қабул қилишдан олдин "Бухоро"даги мураббийлар билан маслаҳатлашдим. Улар билан келишган ҳолда "Бунёдкор" сафига келдим.
Тўғрисисни айтсам, бу таклифни ўзим ҳам кутмагандим. "Бухоро"даги мухлислар бу қароримни тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман. Мураббийлар Улуғбек Бақоев, Бахтиёр Ашурматовларга ҳам мени қўйиб юборганлари учун раҳмат айтаман", - дейди Гадоев.




