UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  60 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  0 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  1 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  8 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  84 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0

Шоди Номозов: "Шўртан" Пишур билан шартнома имзолади" Янгиликлар

Шоди Номозов: "Шўртан" Пишур билан шартнома имзолади"

Ғузорнинг “Шўртан” клуби сафига куни кеча украиналик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Олександр Пишур қўшилди.
Ёдингизда бўлса, у ўтган йили ярим мавсум “Навбаҳор”да тўп сурганди ва кейин Қозоғистоннинг “Тараз” жамоасига ўтиб кетган. Бу йилдан бошлаб у яна олий лигамизда тўп сурадиган бўлди. Бу сафар ҳужумчининг хизматларига “Шўртан” клуби қизиқиш билдирди. Шу боис клуб ижрочи директори Шоди Номозов мазкур вазиятга ойдинлик киритди.

- Пишур ва унинг агенти билан асосан жамоамиз бош мураббийи Александр Волков гаплашди. У Тошкентга келиб жамоамиз сафига қўшилди, ҳаммаси жойида. Футболчи билан барча масалаларни келишиб олдик  ва шартнома имзоладик. Энди таркибимиз деярли аниқланди. Обид Жўрабоев, Азиз Ғуломхўжаев, Саидкомил Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Отабек Нарзуллаев, Қадамбой Нурметов, Сирожиддин Ҳамроев каби янги ўйинчилар энди “Шўртан” таркибида тўп сурадилар.  

Фурсатдан фойдаланиб шуни қўшимча қилмоқчиманки, ҳамма жойда ҳар хил фикрлар юрибди. Яъни, шунча меҳнат қилган Ихтиёр Каримовни нима учун бўшатиб юбординглар деб сўрашяпти. Аммо вазият бундай эмас. Унда “Про” лицензияси бўлмаганлиги сабабли иш маоши сақланган ҳолда вақтинча техник директор вазифасига ўтказдик. Июль ойида Каримовни “Про” лицензиясига албатта ўқитамиз. У билан ҳамма вақт фикрларимиз бир бўлиб келган. Доим Ғузор футболи учун меҳнат қилиб келган. Мухлислар ҳам Ихтиёр Каримовни ҳурмат қилишади. Биз бундай мутахассис билан ҳамкорликни яна давом эттирамиз, - деди Номозов.

“Шўртан” жамоаси Тошкентдаги йиғини мобайнида ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳам режадан ўрин олган.

ФИРДАВСХОН
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика