UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  4 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  2 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5 19:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди!   6 19:17Суперлиганинг 27-тур учрашувларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 18:59Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади  2 18:32Суарес дисквалификация қилинди  6 18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  6 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  4 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  6

2013 йилги Олий лига тўпурари Олександр Пишур ҳақида Янгиликлар

2013 йилги Олий лига тўпурари Олександр Пишур ҳақида

2013 йил Олий Лигада 19та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган украиналик Олександр Пишурни яхши эсаласангиз керак.

Чемпионатимизда порлаган ва кўпчилик клубларнинг ҳимоячилари учун ноқулай ҳужумчи бўлган Пишурнинг юртимиздаги сўнги йилларидаги фаолияти у қадар ёрқин чиқмади. “Бунёдкор”дан сўнг 2016 йил Рашид Ғофуров бошчилигидаги “Навбаҳор” уни чорлаганди. Лекин, иккинчи даврада мураббийларнинг ўзгариши натижасида у ҳам кетди “Лочинлар” таркибида 14 баҳсда 5та гол натижасини қайд этди. Кейинги йили “Шўртан” бош мураббийига айланган Александр Волков собиқ шогирдини жамоасига таклиф қилди. Лекин, орадан бешта тур ўтгач мураббий ҳам, футболчи ҳам ғузорликлар билан хайрлашишга қарор қилишди. Айтиш мумкинки, форвард фақатгина “Бунёдкор” таркибида ўзини кўрсата олди ва сермаҳсуллик қайд этди. Пойтахтдаги фаолияти мобайнида жами 44та учрашувда қатнашди ва 30га яқин голларга муаллифлик қилди. Унинг айниқса 2013 йил Ўзбекистон кубоги финалида “Насаф” дарвозасига охирги дақиқаларда урган голи “қалдирғочлар”га тўртинчи кубокни тақдим қилди. Мана ҳали ҳамон олти йилдирки, улар мамлакат кубогида зафар қуча олишмаяпти. 2014, 2015, 2017 йилларда эса финалда имкониятни бой бериб қўйганди. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деганди.

“Завқ ва иштиёқ билан айтаманки, “Бунёдкор” билан кўплаб совринларни ютдим. Жамоа ва аҳил мураббийлар штаби туфайли чемпионат тўпурари бўлдим. Мен келган йилим ОЧЛда ёмон қатнашмадик. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллагандик. Ишонч билан фикр билдирадиган бўлсам Тошкентда фаолиятимнинг энг яхши даврларини ўтказдим. Футболчи Қосимов ва Волков қўл остида ҳар томонлама ўсишга эришади деб ўйлайман. Бундай мураббийлар билан бирга ишлаш ёқимли ва фойдали.

Ҳар бир урган голим ўзига хос муҳим аҳамиятга эга деб биламан. ОЧЛ, кубок ва чемпионат ўйинларида кўплаб голлар урганман. Аммо, кубок финалида “Насаф”га киритган тўпим мен учун қадрлироқдир.



Сергей Лушан келгач ички муҳитга дарс кетди. Унинг услубини тушунишга қийналганман. Лушан бошқарувида кўп бор асосий таркибдан тушиб қолганман. Баъзи учрашувларда майдонга тушмасам рақиблар хурсанд бўларди.

“Шўртан”дан нега кетдим? Атрофдагиларни ва ўзимни асабимни асрашим учун. Волков талабчан мураббий, футболни тушуниш даражаси юқори. Футболчилардан керакли пайтда фойдаланишни билади. Агар, унга имконият берилганида, молиявий ҳолат барқарор бўлганида ўша пайт бемалол кучли олтиликка кира оларди. Волковнинг махсус системаси мавжуд, Европача услубда иш олиб боради”, - деганди Пишур.

Маълумот ўрнида, Пишур 2018 йилдан бери Украина чемпионати вакили “Десна” жамоасида бош мураббий Александр Рябаконьга кўмаклашиб келмоқда.

У “Бунёдкор” жамоасида ўтказган икки мавсумида қуйидагича натижа кўрсатганди. 2013 йилги мавсумда 25та учрашув, 1849 дақиқа, 19та гол, 3та сариқ карточка. 2014 мавсумда мавсумда 19та учрашув, 1302 дақиқа, 5та гол 1та қизил карточка.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика