Шерзод Каримов: “Янги футболчиларни битта машғулотда қандай кучга эга эканлигини билиб бўлмайди”
08 июл 2017 14:29
Янгиликлар
Шерзод Каримов: “Янги футболчиларни битта машғулотда қандай кучга эга эканлигини билиб бўлмайди”
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “шерлар”нинг тайёргарлиги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотдан сўнг жамоа аъзоси Шерзод Каримов тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
“Янги мураббий бошчилигида биринчи машғулот жуда ҳам аъло даражада ўтди. Биз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Энди мураббийлар ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз. Янги мураббийимизнинг тартиб-интизомга эътибор бергани ва футболчиларга барча шароитларни биринчи ўринга қўяётгани тақсинга сазовор.
Ушбу мураббий билан биз кўрмаган, билмаган жисмоний машқларни бажардик. Янги футболчиларни битта машғулотда қандай кучга эга эканлигини билиб бўлмайди. Илк машғулот у даражада қийинчилик туғдирмади. Жамоага янги мураббий келганидан кейин барча футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади”, - дейди Шерзод Каримов

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар