

Бу ҳақда аргентиналик журналист Фран Касаретто X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Журналист ўз постида шундай ёзган: “Месси Хорхе Месси билан хайрлашув пайтида оиланинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган Аргентина ОАВга қарши қонуний чоралар кўришини тасдиқлади”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мессининг отаси билан хайрлашув маросими кеча, 9 август куни бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Дафн маросими юқори хавфсизлик чоралари ва кўплаб соқчилар кузатуви остида ўтказилган. Бир қатор манбаларга кўра, маросимда фақатгина футболчининг оила аъзолари иштирок этган.



