

Тажрибали футболчининг мурожаати Элит Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи доирасида собиқ жамоаси – Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши кечадиган муҳим учрашув олдидан эълон қилинди.
Бир неча кун илгари "Ал Ҳуссайн"нинг Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинига етиб келган 31 ёшли ҳужумчи ўз нутқида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ал Ҳуссайн" жамоасида эканлигимдан жуда хурсандман. Сизларга кўплаб қувонч бахш этаман деган умиддаман. Кўришгунча".
Эслатиб ўтамиз, Брайан Риаскос ўзбекистонлик мухлисларга бегона эмас. У ўтган мавсум давомида айнан "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган бўлиб, "шерлар" таркибида жами 31 та учрашувда майдонга тушган ҳамда ўз ҳисобига 10 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди. Эндиликда у собиқ жамоадошларига қарши Иордания клуби либосида майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.



