Серхио Рамос жароҳат сабаб “Интер”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2020, 09:01
Мадрид клуби жамоа етакчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

“Реал” расмий сайти хабарига кўра, жамоа сардори Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган “Интер”га қарши ўйинда иштирок этмайди. 34 ёшли Рамос Испания терма жамоаси сафида Германияга қарши баҳсда (6:0) сон мушакларини жароҳатлаб олганди. Рамос “Интер”га қарши баҳсга қадар сафга қайта олмайдиган бўлди.

“Интер”—“Реал” учрашуви 26 ноябрда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: “Реал” расмий сайти