Суперлига. "Навбаҳор" — "Хоразм" (матнли трансляция)

2 авг 2026, 19:30
Суперлига 15-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Хоразм" ўйини бошланди.

Суперлига. 15-тур

“Навбаҳор” — “Хоразм” 3:0

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR ҳаками: Жасур Мухторов

AVAR ҳаками: Эдита Миробидова

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 16, Ҳусайн Норчаев (Русланбек Жиянов); 2:0 – 36, Ҳусайн Норчаев (Муҳаммадали Усмонов)

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов (с), 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Исломбек Маматказин, 7.Русланбек Жиянов, 8.Диёр Холматов, 11.Ҳусайн Норчаев, 13.Опейеми Теди Бенжамин, 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич, 34.Гиорги Жгеренаия, 77.Муҳаммадали Усмонов

Захира: 16.Шукрон Юлдашев, 3.Зафарбек Раҳимжонов, 5.Дилшоджон Комилов, 6.Шохруҳбек Абдураҳмонов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 20.Қувондиқ Рўзиев, 21.Асадбек Раҳимжонов, 28.Жоэль Кожо, 30.Жасурбек Жалолиддинов

“Хоразм”: 33.Никола Стошич, 5.Аббосжон Отахонов (с), 13.Элзио Лоан Алвеш Лусио, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Даниил Нугуманов, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 88.Аброр Хўсинов, 90.Улуғбек Ҳошимов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 96.Рафаэль Сабино Дос Сантос

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Нодирбек Абдухаликов, 11.Данила Ежов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 70.Султонбей Исмоилов, 79.Азизжон Аҳроров, 97.Бубакар Файе Траоре, 99.Одамбой Олимов

⚽️ 41' ГОЛ! Ҳусайн Норчаевдан хет-трик! Умар Адҳамзода чап қанотдан жарима майдонига ажойиб узатмани амалга оширди, Норчаев эса боши билан аниқ ва кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозага жойлади – 3:0.

⚽️ 36' ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобдаги фарқни оширди! Муҳаммадали Усмонов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказга аниқ пас узатди. Ҳусайн Норчаев эса биринчи голига ўхшаш вазиятда қийинчиликсиз оёқ қўйиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.

🚨 33' "Хоразм" футболчиси Рустамжон Абдуҳамидов жарима майдони ичида чап оёғи билан зарба йўллади – тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

🚑 29' Муҳаммадали Усмонов Суннатуллоҳ Ҳамиджоновга нисбатан қоидани бузди. "Хоразм" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

⚠️ 26' Хавфли вазият! "Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Усмонов жарима майдонига ёриб кириб, ўткир бурчакдан зарба йўллади. "Хоразм" посбони Никола Стошич маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтарди.

🚨 23' "Навбаҳор" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Умар Адҳамзода тўпни жарима майдонига узатди, "Хоразм" ҳимоячиси Рафаэль Сабино Дос Сантос тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

📐 22' "Навбаҳор" томонидан бурчак зарбаси оширилди. Жарима майдони ичида бўлиб турган Исломбек Маматказин оёғи билан зарба йўллади – тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

⚽️ 16' ГОЛ! "Навбаҳор" чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, Жиянов тўпни марказга узатди. Ҳусайн Норчаев тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига аниқ йўналтириб, ҳисобни очди – 1:0.

⚠️ 9' "Хоразм" футболчиси Рустамжон Абдуҳамидов жарима майдони ичига ёриб кириб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов маҳорат кўрсатиб, тўпни оёғи билан қайтарди ва хавфни бартараф этди.

⚡️ 6' "Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Усмонов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ ёрдамга етиб келган "Хоразм" ҳимоячиси Аброр Хўсинов хавфни бартараф этди.

🎯 4' "Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Усмонов ноқулай вазиятдан рақиб дарвозасига зарба берди – тўп нишонга аниқ бормади.

⏱ 1' Учрашувга старт берилди.

🏁 Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" жамоаси кўк, "Хоразм" футболчилари эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›