UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  2 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  2 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6

Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба”

Суперлиганинг 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида ўйин якунланди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Нима дейишга ҳам ҳайронман. Муаммоларимиз кўп. Ўйинни тахлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Курашларга бой ва томошабоп ўйин бўлди. Мени ҳавотирга солаётган бу жамоавий ўйинни кўрмаяпман. Жамоани тезкорлик билан кучайтириш ва футболчилар орасида рақобат пайдо қилишимиз зарур. Рақобатсиз олдинга силжиб бўлмайди. Ишлашда давом этамиз ва ўйинларда футболчилар нимага қодир экандигини кўрсатувчи футболни намойиш этамиз. Янги жамоа бу янги тажриба. Биз бир-биримизни тобора тушуниб  бораяпмиз. Рақиб жамоага ҳам рахмат айтаман, - дейди Сергей Лушан.



- Биринчи бўлимда биз ўзимиз хохлаган футболни намойиш эта олмадик. Шунинг ҳисобига тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта бу гол бизнинг режаларимизни бузди. Иккинчи бўлимда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги икки ўйинимиз ҳам сафарда ўтказамиз. Насиб этса, очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга рахмат айтамиз. Ўйинни  сўнггига қадар бизни қўллаб-қувватлаб туришди, - дейди Сардор Азимов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика