Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди

Alisher Ostonov
27 авг 2025
Дани Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди.

Аввалроқ, француз клуби "Реал" билан 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини келишиб олгани маълум бўлганди.

"Марсель" футболчини 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирган эди. Мадридликларни бу таклиф қониқтирди, аммо футболчининг ўзи трансфердан бош тортди.

Агар яқин кунларда "Реал" ва футболчини қониқтирадиган таклиф бўлмаса, Дани ҳозирги жамоасида қолади. Таъкидланишича, "Бетис" хавбекни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Себальос Ла Лиганинг ўтган мавсумида 23 та ўйинда майдонга тушди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: As