

Нидерландиялик футболчининг шартномасида 25 миллион евро миқдорида товон пули тўғрисидаги банд мавжуд. Таъкидланишича, португалиялик мутахассис "қаймоқранглилар” трансферларини амалга оширишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Жорий мавсумда Дюмфрис барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.



