

ESPN маълумотига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячисига Саудия Арабистони мамлакати клублари қизиқиш билдирмоқда. Айнан қайси клуб Ферминга қизиқиш билдираётгани маълум эмас. Шунингдек, 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини "Бавария" ҳам кўриб чиқмоқда, бу ҳақда аввалроқ хабар берилганди.
Каталония клуби ва футболчининг ўзи ҳозирча трансферга қизиқиш билдирмаяпти ва ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Ўтган мавсумда Лопес Ла Лигада 28 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.



