Санжар Шоаҳмедов: “Ғалаба қозонсак қўшалоқ байрам бўларди”
23 сен 2016 14:38
Янгиликлар
Санжар Шоаҳмедов: “Ғалаба қозонсак қўшалоқ байрам бўларди”
Бугун чемпионатимизнинг 23-тур учрашвида Тошкентнинг икки клуби “Локомотив” ҳамда "Обод” жамоалари куч синашишади.
Ушбу ўйин олдидан “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси, бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун “Обод” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Барча яхши билади, “Обод” ҳам анча яхши шаклланган жамоа. Ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. “Обод”га қарши оптимал таркиб билан майдонда ҳаракат қилсак керак. Қандай тактикада ўйнашимиз ва майдонга кимлар тушишини мураббийимиз ҳал қилади. Ғалаба қозонсак қўшалоқ байрам бўларди”, - дейди “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар