Санжар Шоаҳмедов: “Асосийси 3 очко қўлга киритилди”
09 авг 2016 13:29
Янгиликлар
Санжар Шоаҳмедов: “Асосийси 3 очко қўлга киритилди”
Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Андижон” жамоаси бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. Улар ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилишди. Шундай бўлсада, биринчи бўлимни (1:0) ҳисобида якунладик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз учун мураббийимиз кўрсатма берди. Ўтказиб юборилган голда ҳимоя чизиғимизни айбламаган бўлардим. Рақиб жамоа қарши ҳужумга ўтиб, дарвозамизни ишғол қилди. Энг асосийси 3 очко қўлга киритилди. Кейинги ўйинда Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўламиз. Ўзингиз ҳам яхши биласиз “Нефтчи” жамоаси билан ўйинлар азалдан қийин бўлиб келган. Насиб қилса, у ердан ҳам 3 очко билан уйга қайтамиз деб ўйлайман”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар