

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ва "Бунёдкор" футболчиси Садриддин Ҳасанов 2025 йилнинг "Энг яхши ёш футболчиси" деб топилди. Бу ҳақида у таассуротлари билан бўлишди.
"Аввало энг яхши ёш футболчи деб топилганимдан хурсандман. Бу билан албатта тўхтаб қолмайман. Келажакда бунданда яхшироқларига ҳаракат қиламан. Буни тагида анча меҳнат ётибди. Тенгдошларимга ҳам ўз устиларида ишлашни маслаҳат берган бўлардим. 2026 йилда "Бунёдкор"даги дебют ўйинимни ўтказишни мақсад қилганман.
"Брага" жамоасига кўрикка бориб келдик, у ерда барчаси аъло даражада бўлди. 18 ёшга тўлганимда у ерга кетаман",- дейди Садриддин Ҳасанов.



