"Сабаҳ" раҳбарияти футболчиларга 35 минг доллардан мукофот пули беради

Aslanov Jasurbek
26 авг 2026, 18:15
"Сабаҳ" раҳбарияти УЕФА Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олган тақдирда футболчиларга бериладиган мукофот пули миқдорини белгилаб олди.

Бу ҳақда Sport24.az ишончли манбадан маълумот олган.

"Бойқушлар"нинг тарихий муваффақиятига ҳисса қўшган ҳар бир футболчига 60 минг манат (35 минг доллар) мукофот берилиши айтилмоқда. Учрашувда захирада қолган футболчилар эса асосий сумманинг 50 фоизига эга бўлишади.

Шу тариқа, "Сабаҳ" футболчилари учун Европанинг энг нуфузли клуб турнирининг асосий босқичига йўлланма олишдан ташқари, жиддий моддий рағбат ҳам мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, "Сабаҳ" қўшимча бўлимларда Израильнинг "Ҳапоэль" (Беэр-Шева) жамоасини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24.az

Сўнгги янгиликлар

Барча ›