

Ўйин Бакудаги "Тофиқ Баҳрамов" стадионида бўлиб ўтди. Учрашув "Сабах" фойдасига 5:2 ҳисобида якунланди. Биринчи учрашувда "Ҳапоэль" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра Озарбайжон клуби 6:4 ҳисобида устун келиб, Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига чиқди.
"Ҳапоэль" кучли босим ўтказди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Биз хатоларга йўл қўйдик ва уларни албатта таҳлил қиламиз. Стадионга келган мухлислар бу кечани унутишмайди. Мен албатта бу ютуғимизни нишонлайман.
Ажойиб кеча! Мухлисларга раҳмат! Йигитлар жуда яхши ўйнашди. "Сабаҳ" — мен қачондир мураббийлик қилган энг яхши жамоа. Биз дунёдаги энг яхши турнирнинг асосий босқичига чиқдик! Бугун мен дунёдаги энг бахтли мураббийман!", — дейди Дамбраускаснинг сўзларини УЕФА расмий сайти.
Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига чиқди.
Клуб 2017 йилда ташкил этилган. Ўтган мавсумда "Сабах" илк бор Озарбайжон чемпионатида ғолиб чиққан эди.



