

Шу тариқа, Рюжи Сато саккизинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди. 1977 йилда туғилган япониялик ушбу ҳакам 2009 йилдан халқаро ўйинларни бошқаришни бошлаган.
2014 йил U-19 Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ушбу ҳакам 2015 йил Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урганди ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди.
2015 йил Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"нинг "Фулад"га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди.
Ўтган йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқариб борди.

ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида "аждарлар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди. 3-турдан ўрин олган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.
Бир йил олдин 24 март куни Ўзбекистон - Филиппин учрашувида ҳам шу ҳакам фаолият олиб борган. Ўша баҳсда Анзур Исмоилов томонидан урилган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба келтирганди - 1:0.
Ниҳоят 1 сентябрь куни Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги баҳсда Сатонинг хуштаги биз учун омадли бўлган. Гейнрихнинг голи ва ўша машҳур селфи - 1:0.
Осиё Чемпионлар лигаси-2017
"С" гуруҳи, 1-тур
21 февраль. Жидда
"Спорт Сити" стадиони. 22:15 (Тошкент вақти)
"АЛ-АҲЛИ" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Рюжи Сато
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара, Хироши Ямаучи
Захира ҳаками: Араки Юсуке (барчаси - Япония)
Ҳакамлар назоратчиси: Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания)
Учрашув комиссари: Сонг Хуанг (Хитой)


