Рюдигернинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
13 окт 2022 10:15
Янгиликлар
Рюдигернинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
"Реал"нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер бошидан жароҳат олгани учун тиббий текширувдан ўтди.
Манбага кўра, футболчига оғир кесилиш ташхиси қўйилган, бироқ унинг юз суяклари шикастланмаган. Шу тариқа, у Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Барселона" билан ўйинда (16 октябрь) майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган Донецкнинг "Шахтёр" клубига қарши учрашувда (1:1) Украина жамоаси дарвозабони Анатолий Трубин билан тўқнашиб кетган эди.
29 ёшли Рюдигер жорий мавсум Мадрид клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Рюдигернинг бошига 20 та чок тушгани маълум бўлган эди.
Фикрлар