Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди
14 мар 23:55
Янгиликлар
Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди
Мамлакат футболидаги ушбу муҳим баҳсларда одатда энг тажрибали ҳакамлар ишлайди.
Суперкубок тарихига назар ташласак, ушбу ўйинларни бошқарган ҳакамлар орасида Равшан Ирматов етакчилик қилади. Ўзбекистон ва жаҳон футболида катта тажрибага эга бўлган собиқ рефери Суперкубок учрашувларида 3 марта бош ҳакам сифатида ишлаган.
Иккинчи ўринда эса Азиз Асимов жойлашган. У Суперкубок баҳсларини 2 марта бошқарган.
Қолган ҳакамлар ушбу учрашувда бир мартадан ишлаган. Улар орасида қуйидаги реферилар бор:
Ғайрат Каримов — 1
Шерзод Қосимов — 1
Вадим Агишев — 1
Акобирхўжа Шукуруллаев — 1
Ильгиз Танташев — 1
Шу тариқа, Суперкубок баҳсларида шу пайтгача 7 нафар ҳакам бош рефери сифатида фаолият олиб борган. Янги мавсумда эса бу рўйхат яна кенгайди — тажрибали ҳакам Темур Тўхтасинов ушбу нуфузли учрашувни бошқарадиган, Суперкубок тарихидаги саккизинчи ҳакамга айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар