Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"

Iskandarov Abdulaziz
18 сен 2025, 09:40
"Сурхон" сўнгги учрашувларда ғалаба нималигини билмаяпти.

Жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етган. Термизликлар бугун уйда "Машъал" билан куч синашади. Бу ўйинлар олдидан жамоа ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фикрларини билдирди. 

— "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Ассалому алайкум. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз.

— "Сурхон" охирги 3 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Футболчиларда босим сезилмаяптими, бу омил таъсир қилмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ деб ўйлайман. Эртанги ўйинга келсак, биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Наманганда ғалабага нима етишмади?

— Наманганда бизга фақат гол етишмади. Қолган барча ишларни бажардик, аммо тўпни дарвозадан ўтказа олмадик.

— Олдинда "Пахтакор", "Динамо", "Сўғдиёна" каби кучли рақибларга қарши ўйинлар ҳам кутиб турибди. Тақвим ҳақида нима дея оласиз?

— Кейинги тақвим биз учун қийин, аммо бу жамоаларга муносиб рақобат кўрсатамиз ва ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигимизни исботлаймиз.

— "Машъал" билан ўйинда қайси жиҳат ҳал қилувчи бўлиши мумкин?

— Менимча, биринчи гол энг муҳим бўлади. Гол урган жамоа ўйин тизимини бошқаради, шу боис у ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›