

"Мухлислар Аморим номини айтиб қичқираётгани эшитилиб турди. Бироқ "Юнайтед" мухлислари ўйин тугашидан олдин стадионни тарк этишининг ўзи жиддий мавзу. Менимча, уларнинг ҳафсаласи пир бўлган.
Ўйлайманки, ўтган йили Эрик Тен Ҳаг ишдан бўшатилиб, Рубен келганидан кейин улар энди қанчалик яхши ўйнаши ва вазият ўзгариши ҳақидаги гап-сўзларни тез-тез эшитамиз. Аммо агар мураббий ўзига нисбатан тўғри бўлса, демак, вазият ёмонлашганини тан олиш керак", – деди Руни.



