Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"
07 авг 23:31
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Рақиб бугун зич ҳимояланди ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Лекин ғалаба қозона олмаганимиз учун ўзимиз айбдормиз. Охирги зарбани беришда футболчиларимизга совуққонлик етишмади. Рақиб эса гол уриб олгач ҳимояга катта эътибор қаратди.
- Айтиб ўтганингиздек, "Андижон" бугун яхши ҳимояланди.
- Барибир ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Лекин нимаям дердим, дуранг қайд этилди. Суперлигамизда кутилмаган натижалар кўп кузатиляпти ва чемпионат шуниси билан қизиқ ўтяпти.
- Жамоага таклиф этилган легионерлар бўйича ижтимоий тармоқда турли гаплар айланди.
- Бу ҳақда олдинги ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Виза билан боғлиқ масалалар сабаб легионерларнинг сафимизга қўшилиши бироз кечикди. Насиб қилса улар тезда жамоамизга киришиб кетади.
- Бу мавсум ҳар икки жамоа ўз омадини Осиё майдонларида синаб кўради.
- Ҳа, шундай. Биз Элит Осиё чемпионлар Лигасида, "Андижон" эса ОЧЛ 2да иштирок этади. Бизнинг мақсадимиз ғолиб чиқиш эмас, балки муносиб иштирок этиш. Имкон қадар яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз. Бу йил Суперлига чемпионлигини ўзимизда сақлаб қолишимиз керак.
- "Насаф" сафида дебют қилган Аденис Шала ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Бу футболчи машғулотларимизда фақат икки марта қатнашди. Унинг кучли томонлари бор ва тезкор ўйинчи. Кейинги учрашувларда Шала ўзини кўрсатишига умид қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар