UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:29Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  3 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  14 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  24 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  6 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жисмоний жиҳатдан устунроқ эканимиз ғалабамизга асосий омил бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувдан олдин йигитларга майдонда тезкор ҳаракат қилишлари талабини қўйгандик, улар буни жуда яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз жиддий эди, ғалабамизга жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан устунроқ экани асосий омил бўлиб хизмат қилди. Мухлисларимизни ва жамоамизнинг барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳисоб 5:0 бўлишига ўйинда киритилган тезкор гол сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Йигитлар юзага келган голли вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи бўлимда киритган голларимиз рақибнинг режасини бузиб юборгани табиий.

- Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?

- У машғулотларда якка тартибда ишлашни бошлади. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида биз билан жамоавий ишлашга ўтади.

- Интервьюларингизда жамоа таркибини кучайтириш ҳақида айтиб ўтгансиз. Бу борада режаларингиз қандай?

- Биз ушбу масала бўйича раҳбарият билан гаплашдик. Чуқур ўйлаган холда муаммоли чизиқларимизни кучайтириш режаси бор. 

- Легионерлар қачон ўйинни асосий таркибда бошлайдиган даражага чиқишади?

- Биз уларни жамоамизга фойдаси тегиши учун чақирганмиз. Имконият берамиз, ўйинини кучайтирса, асосий таркибда тушади. Акс холда хайрлашишимиз ҳам мумкин.

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика