UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  5 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  145 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг шунақа оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлимдаги хотиржамлик ва ишонч иккинчи бўлимда сусайиб қолди. "Қизилқум" жамоаси бизга жуда яхши қаршилик кўрсатди, гол кирита олди. Шундай бўлса ҳам йигитларга рахмат айтаман, улар майдонда охиригача курашишди. Вазиятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бундан ҳам яхшироқ тус олиши мумкин эди.


- Да Сильвани алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Биз янги футболчиларни майдонга ташлаб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик.

- Бобир Абдихолиқов Беларусь ва Қозоғистон чемпионатларида яхши ўйин кўрсатганди. "Насаф" эса йўқолиб қолаётгандек...

- Бобир Абдихолиқовда руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Бундан чиқиб кетиши учун биринчи голини уриб олиши керак. Биз унга бу борада ёрдам берамиз. Абдихолиқов бундай вазиятлардан чиқиб кета оладиган иқтидорга эга.

- "Қизилқум"нинг иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириб юбора олганига сабаб нима деб ҳисоблайсиз?

- Биринчидан биз ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. Ўтган мавсумда жамоалар бизга қарши чуқур ҳимоя билан чиқишарди. Биз мана шундай эҳтимолни ҳисобга олган ҳолда рақибга ҳам имконият бераяпмиз. Тезкор футболчиларимиз бор, ўйиннинг боришига қараб қарши ҳужум услубига ҳам ўтаяпмиз.

Иккинчидан, 2:0 жуда хавфли ҳисоб. Гол ўтказиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонига ўтиб кетади. Шу каби факторлар иккинчи бўлимдаги ўйинимизга таъсир кўрсатди.



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика