UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  10 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Рўзиқул Бердиев: "Биз бугун икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз бугун икки очко йўқотдик"

“Андижон” – “Насаф” учрашуви ниҳоясига етгач, одатдагидек ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
-Икки жамоа ҳам бугун ғалабага эришиши мумкин эди. Чунки кўрдиларингиз ҳар иккала жамоада ҳам голлик вазиятлар бўлди. Аммо имкониятлардан ҳеч ким бугун фойдалана олмади. Учрашувдаги ҳар иккала жамоанинг бугунги ўйини дуранг натижага мос бўлди. Аммо биз бугун икки очко йўқотдик. Юқори мақсадлар учун кураш олиб бораётган жамоа учун ҳар бир очко жуда катта қийматга эга. Бугунги ўйинни томоша қилган мухлислар ажойиб ўйинни гувоҳи бўлишди.
 
Биз бугун ўз ўйинимизни тўлиқ намойиш эта олмадик, кейинги пайтларда қийин ўйин ўтказаяпмиз, қолаверса олдимизда янада бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, буни ҳам эътиборга олмасдан иложимиз йўқ.  Ўзларингизга маълум, бугун айрим ўйинчиларимиз майдонга тушмади. Биз уларга дам беришга қарор қилдик. Яъни олдиндаги ўйинларни ҳам ўйлашга мажбурмиз. Ўйлайманки, келаси ўйинларда биз янада ўйинимизни кучайтирамиз. Олдимизда кубок баҳсининг ярим финал жавоб учрашуви турибди, яъни бу йилги кубок баҳслари ҳам якунловчи босқичга етиб келди, биз финалда ўйнашни жуда ҳоҳлаймиз. Шунинг учун айрим ўйинчиларни бугун ўйинга туширмадик, қолаверса уларнинг айримларида енгил жароҳат ҳам бор эди. Уларнинг тўлиқ тикланишига имкон ҳам бердик. Энди биз бор эътиборимизни ана шу бўлажак ўйинга қаратамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика