Рой Кин: "Погба мактаб боласи каби ўйнади"
15 мар 2018 20:32
Янгиликлар
Рой Кин: "Погба мактаб боласи каби ўйнади"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин жамоани ЕЧЛдан чиқиб кетганини танқид қилди.
"Погба - МЮ учун катта муаммо. Агарда у асосий таркибга кира олмаса - яхши иш бўлмайди. Биз юқори савияли футболчилар майдонга тушганидан кейин ўйинни ўзгартиришини кутамиз.
Погба майдонга тушди, бироқ ҳеч нима қила олмади. У биринчи голга ҳудди мактаб боласидек реакция қилди. У хавфни ҳис қилмаяпти. Жамоада бўлишнинг моҳияти - жамоадошинг хато қилса, уни ёпиб туриш.
"Юнайтед" футболчилари фақатгина ўзлари учун ўйнашмоқда, шерикларига ёрдам беришмаяпти. МЮда ўйнаб юрган вақтларим бу клубнинг тарихи, босими ва мухлисларининг талабини билган ҳолда тўп сурганман.
Ҳозирги пайтдаги футболчиларнинг ўйинларига эътибор берар эканман, улар масъулиятни ҳис қилишмаяпти", - деди Кин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар